ЛОЙИҲА

1991 йилда қабул қилиниб, 1997 йилда ўзгартирилган “Таълим тўғрисида”ги қонун сабабли Ўзбекистон таълим тизимида охирги йигирма йил ичида жиддий ўзгаришлар юз берди. Янги қонунчилик таълим соҳасидаги сиёсат, маъмурият тузилиши, манфаатдор тарафар ҳуқуқ ва мажбуриятлари борасида йўриқларни ўз ичига олиб, таълим соҳасининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишда ўзвий ролини белгилайди. 1997 йилда “Таълим тўғрисидаги” Қонун янгиланиб, “Миллий кадрлар тайёрлаш дастури” қабул қилинди. Мазкур дастур илғор олий таълим тизимини ривожланитириш ва таълимнинг барча даражалари учун йўналишларни белглади.

Ўзбекистонда докторлик таълими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2012 йил 28 декабрдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талабларига мувофиқ ислоҳ қилиш ва ривожланиш жараёнида. Ушбу реформа докторантура сифатини яхшилашга қаратилган бир қанча ишларни амалга оширилишига олиб келди: янги низомлар ишлаб чиқилиб, татбиқ этилаяпти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Фанлар Академияси, ОЎЮ ва илмий тадқиқот институтлари ўз фаолиятлари , стандартлари ва ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарор ва унинг иловаларига мувофиқлаштираяптилар.

Лойиҳанинг мақсади Европа Иттифоқининг олий таълим тизими тамойилларига мувофиқ Ўзбекистон олий таълим муассасаларида докторлик таълими сифатини ошириш ҳисобланади.

Ушбу мақсадга эришиш учун тўрт вазифа белгиланган:

  • Ўзбекистонда норматив ҳуқуқий база ҳақида тушунчага эга бўлиш;
  • ЕОТҲда докторантура тизими ҳақида Ўзбекистондаги ОЎЮларини хабардор қилиш;
  • Докторантура дастурларини ташкиллаштириш тамойилларини ишлаб чиқиш;
  • Докторантурада юқори сифатли таълимни таъминлаш бўйича миллий стандартларни ишлаб чиқиш.

Лойиҳа уч асосий босқичда амалга оширилади:

  • Биринчи босқич докторантуранинг Ўзбекистондаги норматив ҳуқуқий асосларини ўрганиб чиқиб, уларни ЕОТҲдаги норматив ҳуқуқий асослар билан қиёслаш.
  • Иккинчи босқичда ЕОТҲда докторантура ташкиллаштирилиши ҳақида Ўзбекистондаги ОЎЮ хабардор қилиш. Бу хорижий тажриба билан танишиш бўйича сафарларни ташкиллаштириш орқали амалга оширилади: битта Ўзбекистонга ва иккита Европага сафар, уларнинг давомида Европа ОЎЮнинг мутахассислари Ўзбекистонлик ҳамкасабалари билан ўз тажрибалари ва илғор практикалар билан ўртоқлаша оладилар.
  • Учинчи босқичда докторантура дастурларини ишлаб чиқиш бўйича йўриқлар ва докторантурада сифатни таъминлаш бўйича миллий стандартларни ишлаб чиқишда тавсиялар тайёрланади. Ушбу ишлаб чиқилган ҳужжатлар Ўзбекистондаги манфаатдор тарафлар билан бирга ўтказилган давра суҳбатлари билан биргаликда Ўзбекистон ОЎЮларининг докторантура сифатини кўтаришга қаратилган ислоҳотни амалга ошириш бўйича салоҳиятини кўтаради.